Bosh sahifa
Mobile versiya
RSS xabarlari
8-декабрь-Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган кун. Бундан 30 йил аввал, 1992-йилнинг 8-декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат. Мустақиллигимизни мустаҳкамловчи, инсон ва унинг ҳуқуқларини олий қадрият сифатида белгилаб берувчи меъзон, халқимиз хоҳиш иродаси ва истакларини ўзида ифода этувчи Конституциямиз мана 30 йилдан буён бош қомус сифатида давлат ва жамият бошқаруви, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таълимни ривожлантириш ва умуман ҳар бир жабҳадаги ўзгаришлар ислоҳотларни амалга оширишда асос бўлиб хизмат қилиб қилмоқда.
Ушбу сана муносабати билан жорий йилнинг 7-декабрь куни Термиз шаҳар 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида қомусимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция-бахтимиз бош қомуси” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб директори Х.Б.Примов кириш сўзи ҳамда табрик нутқи билан очиб берди ҳамда тадбир иштирокчилари бўлган ўқувчиларга Конституциямиз ҳақида қисқача тушунча бериб ўтди.
Шундан сўнг мактабнинг халқ чолғу бўлими ўқитувчиси Д.Бўриева бошчилигидаги халқ чолғу оркестри ўқитувчи ва ўқувчилари ижросида куй ва қўшиқлар ижро этилди. Бундан ташқари мактабнинг “Хореография” ҳамда “Эстрада ижрочилиги” синфи ўқувчилари ҳам тадбирда фаол иштирок этишди. “Тасвирий санъат” синфи ўқувчилари эса ушбу тадбирда ўзларининг байрам муносабати билан чизилган расмли кўргазмалари билан фаол иштирок этишди.
